Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудига барча тоифадаги шахслар томонидан нақд хорижий валюта олиб кирилишига чеклов йўқ, бунинг учун фақат ёзма декларация тўлдирилади. 5 минг АҚШ доллари ёки унинг эквивалентидаги бошқа хорижий валюта мажбурий тариқада божхона декларацияси билан ўтказилади. Ушбу суммадан юқори валютани олиб кириш учун эса божхона идоралари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳнома тақдим этилгач рухсат берилади.

Киритилган ўзгаришлар туфайли мазкур чеклов ва ТС-28 шакли бекор қилинади. Яъни, Ўзбекистонга хорижий валютани олиб киришда декларация тўлдириш тартиби сақлаб қолинади, лекин ТС-28 шакли тақдим этилмайди. Ушбу ўзгаришлар хорижий валютанинг мамлакатдан олиб чиқилишига ҳам тааллуқли.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru