Телеканалларнинг эфирлар жадвалидан рекламалар, телесериаллар ва кўнгилочар дастурлар олиб қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Телеканалларнинг эфирлар жадвалидан рекламалар, телесериаллар ва кўнгилочар дастурлар олиб қўйилди

Телеканалларнинг эфирлар жадвалидан рекламалар, телесериаллар ва кўнгилочар дастурлар олиб қўйилди

Ўзбекистондаги давлат телеканаллари 2 сентябрь кунидаги эфирлар жадвалини қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Бугун соат 9:00да «Ўзбекистон» телеканалидаги «Ахборот» ахборот дастурининг махсус сонида давлат раҳбарининг аҳволи тўғрисида ўзбек ва рус тилларида ҳукумат хабари ўқиб эшиттирилди. Худди шу хабар бошқа каналларда ҳам эфирга узатилди.

Кун давомида бу хабар «Ўзбекистон» телеканалида 3 марта такроран эфирга берилди.

Шунингдек, каналлар эфиридан рекламалар, телесериаллар ва кўнгилочар тусдаги кўрсатувлар олиб қўйилган. Уларнинг ўрни Ўзбекистон тарихи ва маданияти, турли соҳаларда эришилган ютуқлар ва мустақиллик йилларидаги қайта қурилишлар тўғрисида кўрсатувлар билан алмаштирилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru