Путин Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Путин Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди

Путин Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Ниғматулла Йўлдошевга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда "Кремль" сайтида хабар қилинганини "Газета.uz" маълум қилди.

«Унинг ҳаётдан кўз юмиши — Ўзбекистон халқи ҳамда бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бўйича шерик давлатлар учун катта йўқотиш бўлди. Ислом Абдуғаниевич нуфузли давлат арбоби, ўз мамлакатининг чинакам етакчиси эди. Замонавий ўзбек давлатчилиги тарихидаги энг муҳим босқичлар унинг номи билан боғланади.

Ислом Каримов раҳбарлиги остида Ўзбекистонда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақада кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган тинчликсевар ташқи сиёсат юритилди.

Ислом Каримовнинг мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик муносабатларининг ўрнатилишидаги ҳиссасини баҳолаш қийин. Қардош халқларимиз манфаатлари йўлида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини келгусида ҳам янада ривожлантиришимизга ишончим комил".

Владимир Путин Ислом Каримовнинг яқинлари, Ўзбекистон ҳукумати ва бутун халқига чуқур ҳамдардлигининг етказилишини сўради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Islom Karimov

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru