Лукашенко: «Ёрқин етакчи ҳаётдан кўз юмди» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лукашенко: «Ёрқин етакчи ҳаётдан кўз юмди»

Лукашенко: «Ёрқин етакчи ҳаётдан кўз юмди»

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, бутун Ўзбекистон халқи ҳамда марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар берди.

Ҳамдардликда Беларусда Ўзбекистон Президентининг вафоти тўғрисидаги қайғули хабар чуқур ғам-андуҳ билан қарши олингани таъкидлаб ўтилган.

«Ўзини халқига ва мамлакатига хизмат қилишга бағишлаган ёрқин етакчи ҳаётдан кўз юмди. Ҳамюртлари ва бутун дунёдаги дўстлари Ислом Каримовни номи мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ бўлган атоқли сиёсий ва ижтимоий арбоб сифатида хотирлайди», — қайд этиб ўтди Александр Лукашенко.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Islom Karimov

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru