Тошкентда савдо марказларидаги кўнгилочар майдончалар вақтинча ёпилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда савдо марказларидаги кўнгилочар майдончалар вақтинча ёпилди

Тошкентда савдо марказларидаги кўнгилочар майдончалар вақтинча ёпилди

3 сентябрдан Ўзбекистонда эълон қилинган уч кунлик мотам муносабати билан Тошкентдаги савдо-кўнгилочар марказларининг ўйин майдончалари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Samarqand Darvoza, Parus, Next, Mega Planet ва Vega савдо-кўнгилочар марказларининг Facebook'даги саҳифаларида хабар қилинди, деб ёзмоқда «Кун» нашри.

Унга кўра, марказлар ҳудудидаги ўйин майдончалари, аттракционлар, кинотеатрлар ва бошқа кўнгилочар лойиҳалар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

«03.09.2016 дан 06.09.2016 гача Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида турли тадбирлар ва турли реклама акциялари ўтказилмайди, шунингдек, 4- ва 5- қаватларда жойлашган ўйин майдончалари, боулинг «The Bowler», «Royal Cinema» кинотеатри ва қўғирчоқ театри ишламайди. Қолган барча кафе, дўкон ва фуд-кортлар белгиланган график асосида фаолиятини давом эттиради», - дейилган марказ хабарида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru