Владимир Путин Самарқандга келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Владимир Путин Самарқандга келди

Владимир Путин Самарқандга келди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандга келди. Бу ҳақда "РИА Новости"га асосланиб "Кун" хабар берди.

Россия етакчиси ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг баёнот беришича, Путиннинг Самарқандга сафари хусусий сафар ҳисобланади.

"Президент шахсан ҳамдардлик ва таъзиясини билдиришни хоҳлади", - деган Ушаков.

Путиннинг ўзи, Катта йигирматалик саммити сўнггида уюштирилган матбуот анжуманида "Каримовнинг хотирасига таъзим бажо келтириш учун албатта Самарқандга кириб ўтиш"ини таъкидлаганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru