Мухолифатчи ва (чала) муллаваччаларга бир гап. » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мухолифатчи ва (чала) муллаваччаларга бир гап.

Мухолифатчи ва (чала) муллаваччаларга бир гап.

Мухолифатликни даъвосида юрган одамларгаям ҳайронсан… Агар мархум президент душманинг экан, у ўлди, яратганнинг олдига кетди ҳисоб-китобга. Худо раҳмат қилсин деб қўй мард бўлсанг. Нима қиласан мархум одамнинг ортидан мағзава тўкиб?!

Муҳаммад Солиҳ деган одамни шу пайтгача ёқтирмасамам, ёмон ҳам кўрмас эдим. ФБда бир пост қолдирибди ва халқ (народ) сўзини қўштирноқ ичига олиб қўйибди. Бу—ўзбек халқи учун ҳақорат! Ўзингга бир қара, дегим келади шу одамга! Майли сизлаб ёзай, ҳар на қилса, ўзбекмиз.
Аввал мустақиллик деб ёндингиз-куйдингиз, мустақил бўлдик. Кейин президент бўламан, деб ҳаракат қилдингиз, ўхшамади. Энди чет элда юриб мухолифатликни даъво қиласиз, қани тарафдорларингиз? Озми кўпми, “Бирлик” деган ташқилотингиз мингликка бўлиниб кетди-ку! Атрофингизда аввалдан ўз тарафдорларингиз бўлган одамларни бирлаштириб қололмадингизку! Ваҳоланки, Ислом Абдуғаниевичнинг вафотини эшитган фуқаролар чин юракдан аза тутиб, кўз ёш билан дуо қиляпти.
Агар шу миллатни ўйлаганингизда, Сиз аллақачон Туркиядан бошқа ерга бориб паноҳ топардингиз ва икки қардош давлатнинг дўстлигига раҳна солмаган бўлар эдингиз. Сизни деб неча турку ўзбек сарсон, оввора. Буни ҳамма яхши тушунади.
Агар Сизда озгина миллат қайғуси бўлганида аллақачон ўзингизни осар эдингиз, ўлимимдан халққа фойда экан деб. Йўқ, Сизга вип шароитлар ёқади, мухолифат деган унвонингиз бор…
Ислом Каримов даврида юрт обод бўлди, йўллар, темир йўллар, турли биною иншоотлар қурилди. Масжиду мадрасалар, авлиёуллоҳлар макон топган зиёратгоҳлар обод бўлди. Ҳар вилоят ва туман марказлари деярли янги қиёфага кирди. Бундай ишлар садақаи жория дейилади.
Сиз нима қилдингиз, ака? Агар Сиз президет бўлганингизда ҳеч кимни қамамаган бўлармидингиз? Ҳатто Сизга қарши исён қилганларниям-а? Чучварани хом санабсиз! Аллоҳ Сиз ёмон кўрадиган одамни яхши кўриши мумкин. Азиз қилиши мумкин. Бунга норози бўлиб, ўзингизни ичдан еяверманг, сал бағри кенг бўлинг, ака… Ҳадиси шарифларда: Кўнмоқ саодатдир, дейилган. Сиз ҳам Аллоҳнинг тақдирига рози бўлинг ва агар иложи бўлса, АҚШ ё Канадага кетинг, ака. Самимий айтяпман бу таклифни.
Сиз демократия тарафдори сифатида юқоридаги фикрларимни яхши қабул қиласиз, деган умиддаман.

….Энди ҳар гапига ояту ҳадисларни келтириб, динни даъво қилаётган (чала) муллаваччаларга бир гап.
Агар сизларда зарра иймон бўлса, ўлган одамни ёмонламанг! Мусулмонни кофир деманг! Ўзига жаноза ўқишни ва ислом арконларига биноан кўмишни васият қилган одамни дўзахи деманг!
Ё Сизда бирор ваколат борми? Ким дўзахи, ким жаннати, Сизга хабар келиб турадими?
Ё ўзингиз жаннатга тушишингизнинг кафолатини олганмисиз?
Аллоҳдан қўрқинг ва тавба қилинг!
Бировга дўзах тилагунча, ўзингизга жаннат сўранг!
Сизларга яна бироз фикрларимни билдирмоқчи эдиму барибир фойдасиз экани ёдимга тушди. Чунки устозларингиз ҳақида домла Ҳиндистоний ра айтган гаплар ёдимга тушиб кетди.

…Ҳурматли Ватандошим! Сизлардан илтимос, ким бўлишингиздан қатъий назар, халқимизга қарши бўлаётган информацион урушда бўш келманг! Иғвогар ва ғийбатчи ғалчаларга, лайчаларга муносиб жавоб беринг! Ит ҳурар, ўтар карвон деб ҳотиржам бўлманг! Миллатни якдил сақлаб қолиш учун жон-жаҳдингиз билан, бор имконингиз билан курашинг! Аллоҳ ўзи ёрлақасин.

Абдулазиз Муборак

Манба: diydoraziz.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru