ИҲТ бош котиби Тошкентга ташриф буюради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ИҲТ бош котиби Тошкентга ташриф буюради

ИҲТ бош котиби Тошкентга ташриф буюради

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд бин Амин Маданий 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрига ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Бўлажак учрашув ва музокараларда Тошкент шаҳрида 2016 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТ га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

2015 йилнинг майида Ал-Қувайтда ўтган ИҲТ га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлиси вақтида Ўзбекистон 2016 йили ташкилотга раислик қилиши ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru