13 сентябрь куни Ўзбекистонда ёмғир ва шамоллар бўлиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

13 сентябрь куни Ўзбекистонда ёмғир ва шамоллар бўлиши кутилмоқда

13 сентябрь куни Ўзбекистонда ёмғир ва шамоллар бўлиши кутилмоқда

13 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

«Ўзгидромет» маркази хабарига кўра, 13 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +6…+11 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +12…+17 даража, Сурхондарё вилоятида +14…+19 даража, Фарғона водийси вилоятларида +16…+21 даража, қолган барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида +18 даражагача илиқ бўлади.

13 сентябрь кундузи мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, Тошкент шаҳрида +25…+27 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +23…+28 даража илиқ, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +27…+32 даража, қолган барча ҳудудларда +30 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

13 сентябрга ўтар кечаси ва 13 сентябрь куни кундузи Сурхондарё вилоятидан бошқа барча ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 17—20 метргача кучайиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru