Вазифа ва ваколатлар ўз-ўзидан ўтиб қолмайди, балки юклатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Вазифа ва ваколатлар ўз-ўзидан ўтиб қолмайди, балки юклатилади

Вазифа ва ваколатлар ўз-ўзидан ўтиб қолмайди, балки юклатилади

Жорий йилнинг 8 сентябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юклаш тўғрисидаги ўта муҳим қарорни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони юридик бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Ражабов мазкур қарор юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди.

— Бугунги кунда баҳсли мавзу бўлиб турган Конституциямизниг 96-моддасига эътибор берайлик. Унда, “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади” дейилган. Эътибор беринг, вазифа ва ваколатлар ўз-ўзидан автоматик тарзда ўтиб қолмайди, балки айнан юклатилади.

Ким томонидан юклатилиши ҳам Конституциямизнинг 10-модасида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.

Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.

Бундан келиб чиқадики, Олий Мажлисдан бошқа ҳеч қайси орган халқ номидан иш кўриши ва тегишли ваколатларни кимнингдир зиммасига юклашга ҳақли эмас. Қолаверса, Конституциямизнинг ва бошқа қонунларимизнинг кўпгина моддалари мазкур қарорнинг қонунийлигини кафолатлайди.

Манба: Даракчи.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru