Рустам Азимов: “Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди, сиёсий меросхўри” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рустам Азимов: “Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди, сиёсий меросхўри”

Рустам Азимов: “Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди, сиёсий меросхўри”

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг бўлиб ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш масаласи кўриб чиқилган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда "Tafsilot.uz" сайти хабар бермоқда.

Унда: «Ислом Абдуғаниевич бизни тарк этдилар. Ҳозир бутун халқимиз — қайғудаги 32 миллион халқимиз катта савол бераяпти: “Нима бўлади эртага? Давлатимиз қаерга боради? Муҳтарам Президентимиз яратган заминда давомати қанақа бўлади?”, — деган саволларга шу кунларда, шу халқда, авваламбор, Сизлар — сенаторлар, депутатлар, биз — ҳукумат аъзолари жавоб топишимиз керак ва шу нуқтаи назардан қараганда мен Сенатимиз раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевнинг ҳамда Сенат кенгашининг таклифини (қўллаб-қувватлайман).», дея Рустам Азимов Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлади.

Шунингдек у ўз нутқида:"Энг муҳими, мен ўйлайманки, ҳар битта қарорларида Шавкат Миромонович биринчи галда оддий одамларнинг манфаатларини ўйлайдилар. Оддий одамларнинг манфаати қай даражада бажарилаяпти (яъни таъминланаяпти). Қоғозда эмас, чиройли шиорларда эмас, амалда. Айтмоқчиманки, Шавкат Миромонович Юртбошимизнинг ҳақиқий, содиқ шогирди бўлганлар ва бўлиб қоляптилар.

Шавкат Миромонович Юртбошимизнинг сиёсий фарзанди деб айтсак, менимча, тўғри бўлади. Шавкат Миромонович Юртбошимизнинг сиёсий меросхўри деб айтсак ҳам тўғри бўлади. Ўшанинг учун мен ҳукумат вакили сифатида, ижро ҳокимиятининг вакили сифатида ҳурматли сенаторлар ва депутатларни Шавкат Миромонович Мирзиёев зиммаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифаси ва ваколатларини юклатишга даъват қиламан ҳамда Сизлардан шу иш учун овоз беришингизни илтимос қиламан.

Шавкат Миромоновичнинг кўп фазилатлари бор, кўп хислатлари бор. Лекин улардан энг биринчиси нима деб сўрасаларинг, мен ўйлайманки, биринчи фазилатлари — ватанни севиш фазилатлари.» дея таькидлади Рустам Азимов

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru