Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳимоя қилишда ОАВ ўрнини ошириш борасида семинар-тренинг ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳимоя қилишда ОАВ ўрнини ошириш борасида семинар-тренинг ўтказилди

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳимоя қилишда ОАВ ўрнини ошириш борасида семинар-тренинг ўтказилди

13 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Friedrich Ebery Stiftung (Фридрих Эберт) жамғармаси кўмагида "Ҳуқуқий давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли" мавзусида халқаро семинар - тренинг ўтказилди.

Бу мавзуга Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда алоҳида эътибор қаратга эди. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад:
- Журналистлар фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қатнашиши ва уларнинг роли борасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш;
- ОАВ орқали аҳолининг ҳуқуқий онгини шакллантириш;
- Жойларда ижтимоий шерикликни яхшилаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар содир бўлганда уларни ОАВда ўз вақтида, фактларга асосланган ҳолда ёритиш борасидаги муносабат самарадорлигини оширишдан иборат бўлди.

Семинарни Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бобожонова ва Фридрих Эберт жамғармасининг Ўзбекистондаги филиали директори Н.Резяпова очиб беришди ва унда германиялик мутахассис, Ҳамбург шаҳрининг собиқ маъмурият судьяси, Ҳамбург бошқарув ва полиция олий мактаби доценти доктор Герд Вэлинг, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети доценти, филология фанлари номзоди Наргис Қосимова ҳамда "Демократия ва инсон ҳуқуқлари" институти директори, юридик фанлар номзоди Сайёра Ходжаева ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳимоя қилишда ОАВ ўрнини ошириш борасида семинар-тренинг ўтказилди

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳимоя қилишда ОАВ ўрнини ошириш борасида семинар-тренинг ўтказилди

Мазкур лойиҳа доирасида Жиззах, Гулистон, Навоий, Нукус, Қарши, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Наманган, Тошкент шаҳарларида семинар-тренинглар ўтказиш кўзда тутилган.

Мухбир: ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети талабаси Рустамбек Эшбеков

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru