Наманганлик солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида аҳолига ноқонуний тарзда транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланаётган 1704 нафар фуқарони аниқланди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Наманганлик Исмоил Н. шахсий автомашинасида йўловчи ташиётганида тўхтатилди. У йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи бирорта ҳам ҳужжат кўрсата олмади ва автомобили жарима майдончасига жўнатилиб, маъмурий баённома тузилди. Ноқонуний тарзда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган тўрақўрғонлик Баҳодир Р. билан ҳам шундай ҳол юз берди.
Нашрнинг билдиришича, жами бўлиб 1896 та транспорт воситаси текширилди. Деярли ҳар бир ҳолатда йўловчиларни ташиш ноқонуний тарзда олиб борилаётганлиги аниқланди. 1334 нафар қонунбузарга суд қарорлари асосида жами 723 миллион сўмлик жарима жазоси қўлланилди. Яна 26 нафар қонунбузарга нисбатан жиноий жазо қўлланилиши мумкин – уларнинг иши прокуратурага оширилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?