16:14 / 17.09.2016
14 069

Шавкат Мирзиёев «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрда «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Олий Мажлис қонунчилик палатаси 12 августда, Сенат 24 августда мазкур қонунни қабул қилган эди.
17 сентябрда ОАВда эълон қилинган қонун 6 ойдан сўнг кучга киради, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Мазкур қонун ички ишлар органлари тизими ва тузилмаси, уларнинг ҳуқуқи, мажбуриятлари ва ваколатлари, ходимларига қўйиладиган талабларга ойдинлик киритади. Бундан ташқари, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясига оид масалалар ҳал этилган.

Қонунда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий вазифалари, йўналиши ва қоидалари мустаҳкамланган. Уларнинг зиммасига фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини муҳофаза қилиш вазифалари юкланган.

Айтиш жоизки, ички ишлар органларига аниқ мажбуриятларни қўйиш, уларнинг жамият ва давлат олдидаги масъулиятини оширишга хизмат қилади. Ички ишлар идоралари ходимлари ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Конституцияси,
«Ички ишлар органлари тўғрисида» қонун ва бошқа қонунчилик актларига риоя этишлари шарт.

Ички ишлар органлари ходимлари хизмат мажбуриятларини бажаришда ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини оқлаш учун хизмат манфаатларини рўкач қилиши, иқтисодий манфаат кўриши, ноқонуний талаб қўйиши, мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф буйруқ ва кўрсатмаларини бажаришлари мумкин эмас.

Қонун шунингдек, инсон шаъни ва ғурурини поймол қилувчи ҳар қандай зўравонлик, тажовуз ва бошқа турли ҳаракат ва усулларни қўллашни ички ишлар ходимига тақиқлайди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги бевосита Президентга, айрим масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Ички ишлар вазири бош вазир тавсиясига биноан Президент томонидан тасдиқланади ва Президент томонидан вазифасидан озод этилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни имзолади