01:14 / 18.09.2016
7 650

Тошкентда янги кўприк қуриш ишлари бошланди

Тошкентда янги кўприк қуриш ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Тошкент шаҳрида катта қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри. Янги йўллар барпо этилди. Нурафшон кўчаси узайтирилиб, Нурафшон айланма йўли қурилди. Бундай хайрли саъй-ҳаракатлар тўхтагани йўқ.

Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 16 сентябридан Бунёдкор ва Муқумий кўчалари кесишувида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши бошланганини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу иншоотнинг бунёд этилиши жараёнида юзага келиши мумкин бўлган йўл ҳаракатидаги чекланишлар ҳамда тирбандликлар ҳақида огоҳлантириш орқали ҳайдовчилар ва пиёдалардан ноқулайликлар учун олдиндан узр сўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда янги кўприк қуриш ишлари бошланди