15:28 / 18.09.2016
8 018

Тошкентда квартиралар нархи арзонлашда давом этмоқда

Тошкентда квартиралар нархи арзонлашда давом этмоқда

Август ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх июль ойи билан таққосланганда 2 фоизга арзонлашиб, 588 ш. б. (шартли бирлик) дан 573 га пасайган. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси томонидан «Газета.uz» таҳририятига тақдим этилган ҳисоботда ўз ифодасини топган.

Унда панель туридаги хонадонларнинг «квадрати» нархи жорий йил март ойидаги 556 ш. б. дан 544 ш. б. га (-2 %) арзонлашган бўлса, ғиштли уйлар нархи — 635 ўрнига 613 ш. б. (-3 %) ни ташкил этган.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 575 ш. б. (-3 %), икки хонали квартиралар— 561 (-2 %), уч хонали квартиралар— 577 (-3 %), тўрт хонали квартиралар— 605 (-3 %), кўп хонали квартиралар эса — 592 (-3 %).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда квартиралар нархи арзонлашда давом этмоқда