21:52 / 18.09.2016
7 321

Марказий сайлов комиссияси ШҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклиф йўллади

Марказий сайлов комиссияси ШҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклиф йўллади

18 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига расмий таклифнома йўллаб, 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловининг халқаро кузатувида иштирок этишга чақирди, дейилади "Кун" нашрида.

ШҲТ таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. ШҲТ мамлакатлари етакчилари ҳиндистонлик ва покистонлик ҳамкасбларининг бирлашманинг ҳар бир иштирокчиси учун мажбурий бўлган амалдаги конвенцияларига қўшилиш тўғрисидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумларни имзолаган. Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниш жараёни 2015 йили ишга туширилган. Беларусь, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга.

ШҲТ 2006 йилдан буён аъзо мамлакатлардаги сайловларда кузатувчиликни амалга оширади. 2010–2015 йилларда ШҲТ беш мамлакатда, шу жумладан, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги президентлик ҳамда парламент сайловларида кузатувчилик қилди. Ўзбекистондаги 2015 йилги президентлик сайловида ШҲТ кузатувчилари миссиясига ташкилот Бош котиби Д. Мезенцев бошчилик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувни амалга ошириш учун расмий таклифномалар йўллаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Марказий сайлов комиссияси ШҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклиф йўллади