«Каъба деб қаерга сиғинар эдик?» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Каъба деб қаерга сиғинар эдик?»

«Каъба деб қаерга сиғинар эдик?»
“Бир зумга бўлса-да, тўрт-беш йил муқаддам бошимиздан кечган 1989-1990 йилларга хаёлан қайтайлик.
Баъзи бир ғоят қийин, лекин табиий саволларга жавоб берайлик:
– Ўйлаб кўринглар, азиз дўстлар, ўшанда бизлар ким эдик?
– Ўша йиллар умуман қандай давр эди?
– Тақдиримиз, эркимиз кимларнинг қўлида эди?
– Каъба деб қаерга сиғинар эдик? Ҳар тонг «Ассалом!..» деган мадҳия оҳанглари остида кимларга қуллуқ қилиб уйғонардик?
– Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди? Имом Бухорий, Ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг муқаддас хокларига эътибор бормиди? Амир Темур, Бобур ва бошқа улуғ бобокалонларимизнинг буюк номлари қайси тупроқларга қоришиб ётган эди?
– Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз қандай тушунчаларга алмаштирилган эди?
– Хўш, ўзимиз-чи? Ўзимиз ўзлигимизни билармидик? Қандай мўътабар замин, улуғ аждодларимизнинг ўлмас мерослари билан озиқланган ер ўғлонлари эканимизни англармидик?
– Айтинглар, ўша кезлари Ўзбекистонни дунёда биров билармиди? Биров бизлар билан ҳисоблашармиди? Жаҳон миқёсида бирор киши бизни назарига илармиди?”

(Ислом Каримов. “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”).

Ушбу саволларни ўзига бериб кўрган ҳар қандай инсон динимиз соҳасида, аждодларимиз қадриятлари борасида шунчалар тарққиётга етишганимизга иқрор бўлмай иложи йўқ.
Биз масжидларда хатмул Қуръон қилишни бошлаган йилларимизда шахсан ўзим гувоҳ бўлганман, қанчалаб кекса отахонларнинг бундай ибодатни бу маҳалла аҳли шу отахонлар эсини таниганидан бери кўрмаганларини. Ҳаётимда биринчи бора бошқа маҳаллаларда хатм қилиб келган йилимиз раҳматли падарбузрукворим хатм қандай бўлишини мендан эшитиб завқ ва шавққа тўлган, кўзлари севинчдан порлаган эди. Кейинги йили бизнинг қишлоқда ҳам Қуръон хатми бўлди, бироқ отамга уни кўриш насиб этмади…
Энди эса Қуръон хатм қилинмаган масжид, Қуръон хатм кўрмаган маҳалла, Қуръон хатми нималигини билмаган Ўзбекистон фуқароси қолмади десак ҳам бўлаверади. Қориларимиз бисёрлигидан, хусусан, Ислом Каримовга бағишлаб минглаб хатмлар бағишланяпти.

Баҳодир Муҳаммадиев

Манба: diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru