Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 9 сентябрдаги қарори билан 2016−2018 йилларда Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар берди.

Дастурда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш, янги саноат корхоналари қувватларини барпо этиш, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш, хом ашё базасини янада тараққий эттириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш кўзда тутилган.

Жумладан, 2019 йилга қадар пойтахт вилоятида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 33,4 фоизга ошириш белгиланган.

Ҳужжатда Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Чиноз туманларида саноатлашиш даражасини ошириш бўйича топшириқ келтириб ўтилган.

Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Паркент туманларида маҳаллий бюджетларнинг даромат базасини янада кенгайтириш йўли билан республика бюджетидан олинадиган субвенциялар улушини камайтириш бўйича махсус «йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш белгиланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru