Тошкент ахборот технологиялари университетида ректор ўзгарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент ахборот технологиялари университетида ректор ўзгарди

Тошкент ахборот технологиялари университетида ректор ўзгарди
'
Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) кадрлар алмашинуви юз берган. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, университет жамоаси янги ректор Тўлқин Тешабоев билан таништирилган.

Эндиликда шу йилнинг 8 февралида университет ректори сифатида иш бошлаган Ўткир Ҳамдамов ўрнига Тўлқин Тешабоев тайинланган.

Тўлқин Тешабоев илгари Касаба уюшмалари Федерациялари Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Муқаддам эса ўқув ишлари бўйича проректор сифатида фаолият кўрсатган.

Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрловчи марказ ҳисобланади. Университетнинг Фарғона, Урганч, Қарши, Самарқанд, Нукус шаҳарларида филиаллари мавжуд. Олийгоҳ 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти сифатида ташкил этилган. 2002 йилда университет мақомини олган ва Тошкент ахборот технологиялари университети деб номлана бошланган.

Университет сайтидаги маълумотга кўра, университет ва унинг филиалларида 10242 нафар талаба таҳсил олади. Олийгоҳ 26та хорижий давлатнинг 42 университет, 8 илмий-тадқиқот маркази, 12 корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru