Мирзиёев Сергелига ер усти метроси қурилишини тезлаштиришни буюрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мирзиёев Сергелига ер усти метроси қурилишини тезлаштиришни буюрди

Мирзиёев Сергелига ер усти метроси қурилишини тезлаштиришни буюрди

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманига ташриф буюриб, таалуқли ташкилотларга ер усти метроси қурилишини тезлаштиришни топширди. Бу ҳақда "Sputniknews-uz.com"га асосланган холда "Carzone.uz" сайти хабар берди.

Туманга уюштирилган ташриф давомида, Шавкат Мирзиёев уй-жой ва ижтимоий объектлар қурилиши ҳамда куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиб чиқди. Президент вазифасини бажарувчи эскирган бинолар ўрнига янгиларини қуриш, кўп хонадонли уйларда яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда коммунал хизматлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берди.

Жамоат вакиллари, шаҳар раҳбарияти ва мутахассислар билан бўлиб ўтган учрашувда, Сергели туманида 2017-2022 йилларда 500та кўп хонадонли уйлар қурилиши лойиҳасида алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу лойиҳа 30 минг аҳолини янги уй билан таъминлаш масаласини ҳал қилиши керак. Янги қурилган уйлардаги хонадонлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида аҳолига топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, пойтахтнинг барча туманларида янги боғлар қурилиши ва яшил ҳудудлар ташкил қилиш, янги транспорт коммуникация тармоқлари, маданий-маиший объектлар қурилиши ҳамда ер усти метро йўли қурилишини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев, белгиланган ушбу лойиҳалар келажакда нафақат Сергели туманининг, балки Тошкент салоҳиятини оширишини таъкидлади.

Учрашув қатнашчилари, пойтахтда ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш масаласи доимо диққат марказида бўлиши кераклигини айтиб ўтишди. Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru