Жанубий Корея Тошкент-4 терминали қурилиши учун 250 млн доллар тақдим этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жанубий Корея Тошкент-4 терминали қурилиши учун 250 млн доллар тақдим этади

Жанубий Корея Тошкент-4 терминали қурилиши учун 250 млн доллар тақдим этади

Жанубий Корея ҳукумати «Тошкент» халқаро аэропортининг янги терминали қурилиши учун 250 млн доллар тақдим этади. 29 сентябрь куни Тошкент ва Сеул вакиллари ўртасида Ўзбекистонда янги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамжиҳатлик ҳақида меморандум имзоланди, дейилади "Кун" нашри хабарида.

Сеулдаги икки мамлакат молия вазирлари музокараларида Рустам Азимов ва Ю Иль Хо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Жанубий Корея компанияларининг Ўзбекистон лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкент Аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши бўйича лойиҳа қиймати 350 миллион долларни ташкил қилиб, шундан 250 млн доллар Сеул томонидан ажратилса, Ўзбекистон ҳукумати 100 миллион доллар ажратади.

Лойиҳа кейинги 3 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Янги терминал майдони 87 минг квадрат метрни ташкил этади, у соатига 1,5 минг, йилига 5,7 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.

«Тошкент-4»да 36 самолёт учун перрон, 1,7 минг автомобиль учун автотураргоҳ бўлиши кўзда тутилган.

Аввалроқ янги терминалнинг қурилиши 2016 йилдан бошланиши, қурилиш-монтаж ишлари 2019 йил охирига қадар якунланиши ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru