Ўзбекистонда LTE – 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-03-2015 | 23:00 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 10 Март 2015
993

Ўзбекистонда LTE – 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди

Ўзбекистонда LTE – 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган 2G, 3G, 4G ҳамда CDMA мобил алоқа тармоғида таянч станциялар сонининг ўсиши суръатлари кузатилмоқда.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тарқатган хабарга қараганда, 2G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 3,2 фоизга, 3G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4,5 фоизга ҳамда 4G мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони 4 баробарга ошди.

Бундан ташқари, CDMA мобил алоқа тармоғида таянч станцияларнинг сони эса 5,4 фоизга ошди.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru