Чехиянинг янги элчиси Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 28 сентябрь куни Чехия Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ярослав Сирони қабул қилди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат чоғида қайд этилганидек, давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш истиқболлари ва халқаро масалалар бўйича икки давлатнинг яқин ва ўхшаш қарашлари ва позициялари мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ишончли асоси ҳисобланади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлиги икки томон ўртасида ўрнатилган дўстлик ва конструктив муносабатлар анъаналарига ҳамда 30 дан ортиқ ҳужжатлардан ташкил топган шартномавий-ҳуқуқий асосга таянган ҳолда изчил ривожланаётганлиги таъкидланди.
Учрашувда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистон-Евроиттифоқ мулоқоти шакллардаги муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!