Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Тожикистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 29 сентябрь куни Душанбега ишчи ташриф билан борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Томонлар икки мамлакат муносабатларининг бугунги ҳолати ва эртанги истиқболларини муҳокама қилиб, уларни келгусида янада кенгайтириш йўлларини кўриб чиқди.
Сўнгги вақтлардаги икки мамлакат муносабатлари, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмининг ўсаётгани, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ишининг фаоллашуви, мунтазамлик касб этаётган олий даражадаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда мулоқотлардаги ижобий ўзгаришлар алоҳида қайд этиб ўтилди.
Томонлар долзарб минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилар экан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг асосий шарти эканини урғу қаратди.
Эмомали Раҳмон Тожикистон ташқи сиёсатида тожик-ўзбек муносабатларининг устувор хусусиятларини қайд этиб ўтди. У икки мамлакатнинг илдизлари узоқ ўтмишга бориб қадалган яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларини сақлаш ва мустаҳкамлашнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
Биринчи навбатда иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги даражасини оширишнинг аҳамиятига эътибор қаратди. Айни пайтда, сув-энергетика ва транспорт-логистика соҳалари, фуқароларнинг ўзаро ташрифлари масаласи диққат марказига кўтарилди.
Манба: "gazeta.uz" “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди