Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид суратлар пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид суратлар пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид суратлар пайдо бўлди

Шу йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Юнусобод ва Мирзо-Улубек туманларига ташриф буюрган эди. У амалий сафари чоғида Тошкент метросининг Юнусобод йўналишини тўлиқ қуриб битказиш ҳамда Тошкент шаҳрининг Сирғали туманигача ерусти метро йўлини қуриш ишларини тезлаштириш вазифасини юклаганди.

Шу кунларда мазкур мавзу ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Уларда, Тошкент метросининг яқин келажакдаги йўналишлари ҳамда Сирғали туманига борувчи ерусти метро бекатларининг кўринишига оид суратлар намойиш этилмоқда. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Хусусан, шундай суратлардан бирида Тошкент метросининг янги лойиҳалаштирилаётган йўналишлари акс этган харитани кўриш мумкин.

Унга кўра, келгусида мавжуд метро йўналишлари сўнгги бекатдан яна камида 2та-3та бекатга узайтирилиши, Беруний бекатидан сўнг узайтирилган Ўзбекистон йўналишининг охирги бекатидан Сирғали тумани томон янги ерусти метро тармоғи қурилиши режалаштирилаётганини кўриш мумкин. Ўзбекистон йўналиши Дўстлик бекатидан кейин Қўйлиқ бозоригача янги метро йўли билан кенгайтирилиши ҳам белгиланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru