Абдулазиз Камилов “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашувида иштирок этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Абдулазиз Камилов “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашувида иштирок этди

Абдулазиз Камилов “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашувида иштирок этди

Кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда "Qalampir" хабар бермоқда.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан иқтисодий ривожланишнинг турли жабҳаларига урғу берган ҳолда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ялпи мажлис доирасида ҳамда бошқа шаклларда минтақавий ва халқаро муаммолар, хавфсизлик ва экстремизмга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru