Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сирғали туманига ташриф буюриб, туманда метро бекатлари барпо этиш, ер устидан ўтадиган замонавий метро йўли қуриш заруритига тўхталган эди.
Ер усти тезюрар метро йўналишини қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Узунлиги 8 кмдан ортиқни ташкил қилувчи ер усти тезюрар метро йўналиши 4 йил мобайнида қуриб битказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Серғали тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди, дейилади "Qalampir.uz" хабарида.
Чоштепа, Мирзо Турсунзода, Қипчоқ кўчаларидан “Йўлдош” даҳасидаги Мардлик кўчасигача бўлган ҳудуддан ўтадиган линия 6та станциядан иборат бўлади.
Шунингдек, туманда бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган, энг замонавий инфратузилмалар билан таъминланадиган 500 та кўп қаватли уй бунёд этилиши ҳам режалаштирилган. Ушбу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди