Мирзиёев порталдаги мурожаатларни шахсан назорат қиладими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мирзиёев порталдаги мурожаатларни шахсан назорат қиладими?

Мирзиёев порталдаги мурожаатларни шахсан назорат қиладими?

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири виртуал тармоқдаги халқ мурожаатларини шахсан назоратига олганми? Бу савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Шу кунларда Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига кунига 7-8 минг нафар атрофида одам қирмоқда. Ўзбекистон Республикасининг президенти вақтинча бажарувчиси Мирзиёев 6-октябрь куни Ургут тумани ҳокимлигида Самарқанд вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда виртуал қабулхонага мурожаат этилган талаб ва таклифномалардан мисоллар келтирган. Ҳамда ҳар бир мурожаат унинг назоратида эканлигини эслатиб ўтган. Шунингдек, вилоят мутасаддиларига масалаларни вақтида кўриб чиқиш ва ҳал қилишда кўрсатмалар берган. Шу кунгача матбуотда ҳам виртуал қабулҳонага мурожаат этиб кўпгина масалаларни ҳал бўлаётгани ҳақида ҳам тез-тез ёритилмоқда. Ҳусусан, спутник Ўзбекистон журналисти ҳам виртуал тармоққа мурожаат этиб, масаласи тез орада ҳал бўлгани ҳақида ёзган эди ва қабулхона фаолиятини +5 га баҳолаган.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru