Мирзиёевга «прописка» ва ички-ишлар органларининг ноқонуний харакати масаласи билан ҳам мурожаат этишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мирзиёевга «прописка» ва ички-ишлар органларининг ноқонуний харакати масаласи билан ҳам мурожаат этишди

Мирзиёевга «прописка» ва ички-ишлар органларининг ноқонуний харакати масаласи билан ҳам мурожаат этишди

Ўзбекистон ахборот агентлиги мухбири Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов билан Бош Вазирнинг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ҳақида суҳбатлашди.

Илҳом Турдиевнинг маълум қилишича ҳар бир мурожаат эътиборда.

«Виртуал қабулхона орқали Ички ишлар вазирлигига жами 3,5 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Уларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли. Мурожаатларнинг 80 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Бундан ташқари, мурожаатларнинг маълум қисмини ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан, фуқароларга нисбатан содир этилган ўғирлик, фирибгарлик, шунингдек, тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар, профилактика инспекторлари фаолияти йўналишида, ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш ҳамда шу каби бошқа масалалар ташкил этаётир.

Ички ишлар органларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши билан боғлиқ мурожаатлар ҳамда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)дан келган ҳар бир ариза ва шикоят вазирлик раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинган. Бироқ кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ҳанузгача мурожаатлар билан ишлашда ходимларимиз томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд. Жумладан, ариза ва шикоятларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқмаслик, аризачига текширув ва кўриб чиқилган ҳолат юзасидан асослантирилган жавоб хатларини юбормаслик, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддатларига амал қилмаслик каби салбий ҳолатлар учраб турибди.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш даврида Ички ишлар вазирлигининг ички идоравий назорат тизими орқали аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Ўтказилган текширувлар жараёнида аниқланган ҳар қандай салбий ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, айбдор ходим ва унинг раҳбарларига тегишли чоралар кўрилаётир. 2016 йилнинг 9 ойида мурожаатлар билан ишлаш жараёнида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун 200 нафардан ортиқ ички ишлар органлари ходими турли интизомий жавобгарликка тортилди.» -деб жавоб қилди Илҳом Турғунов.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru