«Ўқишга киритиш 6 минг, қамоқдан чиқариш 7минг» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўқишга киритиш 6 минг, қамоқдан чиқариш 7минг»

«Ўқишга киритиш 6 минг, қамоқдан чиқариш 7минг»

Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўқишга киритиш ҳамда маҳбусларни қамоқдан чиқариб бериш ваъдаси билан фуқаролардан жуда катта миқдорда хориж валютаси олиб, уларни чув туширган фирибгар ушланди, дейилади Diydoraziz.uz хабарида.

“Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, исми ошкор этилмаган фирибгар Тошкент давлат юридик университетига киритиш учун 18 минг, Ўзбекистон Миллий университетига киритиш учун 6000, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига киритиш учун 5000, Самарқанд давлат университетига киритиш учун 3000 доллар пул олган. Шунингдек, у босқинчилик айбланган фуқарони қамоқдан чиқариш ваъдаси билан унинг қариндошини 7000 долларга чув туширган.

Қайд этилишича, фирибгар томонидан алданган фуқаролардан бири унинг устидан ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишини айтгач, уни бўғиб ўлдирган. Фирибгарлик ва қотилликда айбланган судланувчи 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru