Тошкентда ўтказилган инвестицион форумдаги чиқишида Республикамиз бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистонда алоҳида аҳоли гуруҳларининг ўта бойиб кетишига ҳукумат томонидан ижозат берилмаслигини таъкидлади, деб ёзади mulohaza.uz cайти.
“Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ ва бўлмайди ҳам. Мамлакатда барқарор даромадли бюджетни таъминловчи юқори темпда ривожланувчи ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурага асосланган умум иқтисодий асосларга таянган мустаҳкам ўрта қатлам шаклланган”, — деди Азимов.
Унинг сўзларига кўра, йил давомида даромад тенгсизлигнинг умум қабул қилинган кўрсатгичи – Жин индекси 0,4 дан 0,29га пасайишига эришилган. Рустам Азимовнинг сўзларига кўра, бу кўрсатгич аҳоли орасида барқарорликнинг таъминланиши ва ижтимоий хотиржамлик асоси ҳисобланади. “Ўзбекистонда қатламларга ажралиш, аҳоли орасида зиддият ва келишмовчиликлар йўқ”, — деб қўшиб қўйди бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз мазкур маълумотни оммалаштирган сайт қайси сана ва йилдаги Тошкентда ўтган инвестицион форумни назарда тутганини аниқ кўрсатмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган