«Навоий» Марказий Осиёдаги энг яхши ЭИИЗ деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Навоий» Марказий Осиёдаги энг яхши ЭИИЗ деб топилди

«Навоий» Марказий Осиёдаги энг яхши ЭИИЗ деб топилди

fDi Magazine журнали «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасини Марказий Осиёда энг яхши деб топди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Нашр дунёнинг энг яхши эркин иқтисодий зоналари рўйхатини тузди. Мазкур рўйхатда «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи, «Марказий Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда кичик ва ўрта бизнесни жалб этиш бўйича йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, fDi Magazine журнали fDi Intelligence таҳлилий маркази томонидан чоп этилади ва Financial Times ноширлик гуруҳи таркибига киради. Нашр тўғридан-тўғри инвестициялар глобал бозори таҳлилига ихтисослашган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru