13:46 / 17.10.2016
9 662

Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин

Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳужжатда ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга 59 ташкилот ва компания кирди. Улар орасида Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк, вазирлик ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, давлат улушига эга компаниялар бор.

Жумладан, доимий пропискани «Ўзбекнефтегаз», «Ўзавтосаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон темир йўллари» ва бошқа компания ҳамда акциядорлик жамияти ходимлари олиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин