14:26 / 22.10.2016
8 451

Тошкент вокзали ёнидаги Ойбек кўчаси автомобиллар ҳаракатланиши учун очилади

Тошкент вокзали ёнидаги Ойбек кўчаси автомобиллар ҳаракатланиши учун очилади

Шу йилнинг август ойида Тошкент вокзалига олиб борувчи Ойбек кўчаси ёпилган эди. Эндиликда мазкур кўча транспортлар ҳаракатланиши учун қайта очилади.

Бугун ижтимоий тармоқларда ушбу кўчада олиб борилаётган қурилиш ишлари акс этган суратлар тарқалди.


Август ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилганди. Бундан кўзланган мақсад, пойтахтда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт шароитлар яратиш эканлиги айтилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вокзали ёнидаги Ойбек кўчаси автомобиллар ҳаракатланиши учун очилади