Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри нархи энди 2800 сўм этиб белгиланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри нархи энди 2800 сўм этиб белгиланди

Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри нархи энди 2800 сўм этиб белгиланди

Бензинни қонунга ҳилоф тарзда сотиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида бензин нархлари республика бўйича бир хил этиб белгиланди.

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси 23 октябрдан барча турдаги автобензин чакана нархлари Ўзбекистон бўйича бир хил этиб белгиланганлигини маълум қилди.

«Сўнгги вақтда мамлакaтимиз аҳолисининг Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали, шунингдек, компаниямиз, республикамизнинг раҳбар, назорат ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари номига келиб тушган мурожаатларида автобензин таъминотида бўлаётган узилишлар, шу жумладан баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида автобензиннинг устама нарх билан сотилаётганлиги, автобензин олиш учун узундан-узоқ навбатда туришга тўғри келаётганлиги, Тошкент шаҳридаги аксарият АЁҚШларда Аи-80 русумли автобензиннинг 2075 сўмлик нархда, вилоятларда эса асосан тижорат нархида, яъни 3000 сўмлик нархда сотилаётганлиги, автобензиннинг айрим нопок кимсалар томонидан Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардан турли йўллар билан олиб бориб бошқа вилоятлар аҳолисига 3000 сўмдан 5000 сўмгача бўлган чайқов нархида сотилаётганлиги ҳақидаги ўринли эътирозларини инобатга олиб ҳамда бундан буён мазкур қонунга ҳилоф ҳолатларга узил-кесил барҳам бериш мақсадида 2016 йил 23 октябрдан барча турдаги автобензин чакана нархлари республика бўйича бир хил этиб белгиланди», — дейилади компания хабарида.

Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри нархи энди 2800 сўмни ташкил қилади,
Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 бензинларининг литри — 3000 сўм,
Аи-95 бензинининг литри — 3300 сўм.

«„Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси сизлардан ўзларингиз истиқомат қилаётган жойлардаги ёки юртимизнинг ҳар қандай ҳудудидаги АЁҚШларда бундан буён автобензин нархига устама қўйиб сотилаётганлиги ёхуд бошқа нохуш ҳолатлар ҳақида „Ўзнефтмаҳсулот“ акциядорлик компаниясининг ишонч телефонига, Ўздавнефтгазинспекциянинг вилоят бошқармалари, жойлардаги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва нефть базаларнинг ишонч телефонларига хабар қилишингизни ҳамда фаол фуқаролик позициясида туриб, биз билан яқиндан ҳамкорлик қилишингизни сўраймиз!» — деб таъкидланади хабарда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru