13:55 / 25.10.2016
6 968

UZ доменидаги сайтлар сони 29 мингтага етди

UZ доменидаги сайтлар сони 29 мингтага етди

Жорий йил 9 ойи мобайнида UZ ҳудудидаги миллий ахборот ресурсларининг ривожланиш ҳолати таҳлил этилганда, доменлар сони 29 мингтага етиб, ўсиш 123 фоизни ташкил қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 9 ойидаги фаолияти сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлиси давомида маълум қилинди.

Хабарларга кўра, бугунги кунда uMail.uz электрон почта тизими фойдаланувчилари сони 367 мингдан ошган. Мажлисда шу билан биргаликда, жорий йилда ишга туширилган “Davra.uz” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сонини ҳам ошириш зарурлиги қайд этилди. Бу сайт Tas-IX ҳудудида жойлашганлиги билан қулайдир.

Мажлисда рақамли телевидениега ўтиш ҳам босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Хусусан, жорий йил охирига қадар мамлакатимизда 10та рақамли телеузаткичлар ўрнатилади ва рақамли телевидениега ўтиш кўрсаткичи 88 фоизга етиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » UZ доменидаги сайтлар сони 29 мингтага етди