Ш.Мирзиёевга нақд пул, қимматлашган бензин ва доллар ҳақида мурожаат қилишдан бошқа маслалар ҳам бор… » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ш.Мирзиёевга нақд пул, қимматлашган бензин ва доллар ҳақида мурожаат қилишдан бошқа маслалар ҳам бор…

Ш.Мирзиёевга нақд пул, қимматлашган бензин ва доллар ҳақида мурожаат қилишдан бошқа маслалар ҳам бор…

24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси очилиши кўпгина йиғилиб қолган муаммоларни тезда ҳал бўлишига сабаб бўлмоқда. Бош вазирга келиб тушаётган муаммолар билан ҳам порталда, фейсбукда таништириб борилмоқда, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Юртошларимизнинг ҳар бирларининг ўзларига яраша муаммолари бор. Карточка олмаган дўкон, нақд пул ёки кредит бермаган банк, газ, электр муаммолари хатто 10-15 кун кечикиб келаётган нафақа пули масаласини ҳам Бош вазиргача олиб чиқиляпти. Бир томондан бироз кулгили чунки, бу масалалар махалла, туман доирасида ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар. Лекин, ўзимизни кичик муаммолардан ташқари атрофимизда кўпчиликка даҳлдор бўлган, тегишли идоралар кўз юмаётган масалалар ҳам борлиги ҳақида ҳам унутмайлик.
Хусусан, Тошкент вилояти Назарбек кўприги остида оқиб ўтувчи қорақамиш каналини кўриб кўнглингиз айнайди. Ахир бизда қадимдан сувни эъзозлашган. Сувда нон оқизиб йейишган. Бугунги кунда канал ва ариқларимизга қараб кўнглингиз озади. Назарбекдаги қорақамиш каналига атрофдаги ахоли (эҳтимол) бор ахлатини олиб чиқиб ташлаган. Ахлатларга қўнган пашша яна ўша ахолининг уйига кириб дастурхонига қўнади. Шунга қарамай кўздан нари бўлса бас, деб каналга ахлат ташлашда давом этилмоқда. Ахлатдан атрофдаги ахолига етадиган зарар ҳақида узоқ ёзишнинг тушунтиришнинг назаримизда ҳожати йўқ. Фаросати етмаган барибир ташлайверади. Лекин, хокимлик тегишли идоралар томонидан чора кўрилса (шунча вақтдан бери чора кўрилмагани сабабли) бош вазир қабулхонасига ёзилса балки, ўша ер гуллаб турар. Ислом динимизда ҳам сув энг азиз неъмат ҳисобланади. Сувга тупуриш, унга ахлат ташлаш гуноҳлигини биламиз. Лекин, шаҳардаги баъзи ахлат босган сув ва ариқларни кўриб бу ердаги одамлар диндан, тарбиядан йироқ деб ўйлайсан киши. Агар ўша канал тозалаб қўйилса, балки ўша фаросатсизларнинг қўли бормас ахлат ташлашга. Сиз нима дейсиз? Атрофимиздаги шунга ўхшаш камчиликлар ҳақида ҳам қабулхонага ёзиш керакдир. Шахсий масала, қимматлашган бензин, доллар ва нақд пул, карточка муаммоларидан бироз четлашишга вақт топилармикан? Бефарқ бўлмайлик, Ислом Каримов айтганларидек «Шу азиз ватан барчамизники».

PS: Мазкур масала бўйича мурожаат 50429-s/16 рақами остида қабул қилинди. Натижа билан, албатта, таништирамиз.
Ш.Мирзиёевга нақд пул, қимматлашган бензин ва доллар ҳақида мурожаат қилишдан бошқа маслалар ҳам бор…

Ш.Мирзиёевга нақд пул, қимматлашган бензин ва доллар ҳақида мурожаат қилишдан бошқа маслалар ҳам бор…

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru