00:12 / 03.11.2016
10 229

Ўзбекистонда талабаларга навбатдан ташқари таътил берилади

Ўзбекистонда талабаларга навбатдан ташқари таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари талабаларига, ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишга шароит яратиш мақсадида навбатдан ташқари таътил тақдим этилади, деб хабар қилади «Mulohaza.uz» сайти.

2016 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларда талабаларнинг доимий яшаш жойларидан қатнашишларига имкон бериш юзасидан махсус буйруқни имзолаган.

Унга кўра, Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртлари талабаларига 2016 йил 1-5 декабр саналарида навбатдан ташқари таътил тақдим этиш белгиланган. Олий ўқув юртлари раҳбариятларига мазкур буйруқ ижросини таъминлаш учун зарурий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда талабаларга навбатдан ташқари таътил берилади