12:14 / 03.11.2016
8 097

3-4 ноябрь кунлари мамлакатимизда ҳаво кескин ўзгаради

3-4 ноябрь кунлари мамлакатимизда ҳаво кескин ўзгаради

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази 3-4 ноябрь кунлари мамлакатимизда об-ҳаво кескин равишда ўзгаришини хабар қилди.

Республикамиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилади. 3 ноябрь ҳарорат кескин тушиб, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 4 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир қорга айланади.

Шамол шарқдан ғарбга секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни 10-15 даража илиқ бўлади. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат 5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Пойтахтимиз Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан ғарбга шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечги вақтга қадар +2-+7 даражагача тушади.

4-5 ноябрь кунлари Республикамиз бўйлаб ҳарорат кечаси +2 даражагача тушиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда 1-2 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 3-4 ноябрь кунлари мамлакатимизда ҳаво кескин ўзгаради