«Odnoklassniki.ru» сайти орқали танишув Зарафшон шаҳрида бир инсоннинг ўлими билан якунланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Odnoklassniki.ru» сайти орқали танишув Зарафшон шаҳрида бир инсоннинг ўлими билан якунланди

«Odnoklassniki.ru» сайти орқали танишув Зарафшон шаҳрида бир инсоннинг ўлими билан якунланди

Навоий вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси берган маълумотга кўра, муқаддам икки марта судланиб, жазога тортилган фуқаро вақтини интернет-клубда ўтказа бошлайди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.

Кўп ўтмай, у «Odnoklassniki.ru» сайти орқали Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи аёл билан танишиб, озроқ вақт шу зайлда суҳбатлашади. Кейинроқ янги таниши уни уйига таклиф қилади. Зиёфатда хонадон соҳибасининг таниши ҳам никоҳсиз турмуш ўртоғи билан қатнашади.

Ҳазил-ҳузул билан бошланган ўтириш меҳмонлардан бирининг никоҳсиз хотинини иккинчи меҳмондан рашк қилиши натижасида юзага келган жанжал билан тугади. Жанжал вақтида интернет орқали танишув асосида меҳмонга келган фуқаро қўлидаги бўш ароқ шишаси билан «рақиби»нинг бошига туширди. Сўнг, ёғоч дастали ошхона пичоғи билан унинг кўкраги ва танасининг бошқа жойларига бир неча маротаба урди. Натижада никоҳсиз эр воқеа жойида вафот этди.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг ҳукми билан судланувчи 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru