UzInfocom марказига янги раҳбар тайинланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzInfocom марказига янги раҳбар тайинланди

UzInfocom марказига янги раҳбар тайинланди

Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибидаги Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказига (UzInfocom) Ҳусан Исаев раҳбар этиб тайинланди. Марказ блогида хабар қилинишича, 7 ноябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов жамоага янги директорни таништирган.

Ҳусан Исаев (1972 йил туғилган) 2014 йил мартидан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

У Тошкент алоқа электротехника институтини (2000 йил) телекоммуникация, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси Олий бизнес мактабини менежмент йўналишида (2006 йил) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда электромеханик лавозимида бошлаган. Турли йилларда «Ўзбектелеком» компаниясида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ёрдамчиси, бош вазир ўринбосари ёрдамчиси, ЎзААА лицензиялаш ва стандартлаштириш бўлими бошлиғи ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси лицензиялаш ва лицензион шартномалар ижросини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

У UzInfocom марказига 2015 йилнинг мартидан буён раҳбарлик қилиб келган Ғайратхўжа Сайдалиев ўрнини эгаллади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru