Тошкент-Андижон ва Андижон-Урганч йўналишидаги поезд чипталари баҳоси қанча? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент-Андижон ва Андижон-Урганч йўналишидаги поезд чипталари баҳоси қанча?

Тошкент-Андижон ва Андижон-Урганч йўналишидаги поезд чипталари баҳоси қанча?

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖдан хабар қилишларича, Тошкент-Андижон йўналиши бўйича янги 94/93-сонли тезюрар поезд 2016 йил 9 ноябрдан ҳафтасига бир маротаба ҳаракатланади. Поезд Тошкентдан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 13:00да жўнаб кетади ва Андижонга шу куни соат 19:10да етиб боради. Андижондан шанба куни соат 22:15да жўнаб кетиб, Тошкентга якшанба куни соат 05:15да етиб келади.

Темир йўл кассаси билан боғланиб, мазкур йўналишдаги поезднинг чипта баҳосини аниқлаштирдик. Бу йўналиш учун купе баҳоси 73 000 сўм. Плацкарт вагон баҳоси эса 51 000 сўмни ташкил этади. Шунингдек, Тошкентдан Андижонга ҳар куни соат 08:05да ва 17:20да поезд жўнайди.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ яна бир йўналишни ҳам йўлга қўйди. 2016 йил 10 ноябрдан Андижон-Урганч йўналиши бўйича янги 393/394-сонли йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлайди. Поезд Андижондан пайшанба куни соат 08:05да жўнайди ва Урганчга жума куни соат 08:00да етиб келади. Урганчдан жума куни соат 19:20да қайтади ва Андижонга шанба куни соат 19:10да етиб келади. Мазкур йўналишда бир томонга чипта баҳоси купе учун 161 000 сўм, плацкарт учун эса 107 000 сўмни ташкил этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru