Тошкентда ноқонуний сотиб олинган 20 минг долларни чет элда нақдлаштирган ҳуқуқбузарлар аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда ноқонуний сотиб олинган 20 минг долларни чет элда нақдлаштирган ҳуқуқбузарлар аниқланди

Тошкентда ноқонуний сотиб олинган 20 минг долларни чет элда нақдлаштирган ҳуқуқбузарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сергели туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валютафурушликни касб қилган ҳуқуқбузарларнинг қилмишлари фош этилди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.

Хусусан, бир фуқаро айрим номалум шахслар билан жиноий тил бириктириб, олдиндан таниш ва нотаниш бўлган шахсларни ёллаб, дастлаб фуқаролик паспортларидан фойдаланган ҳолда уларнинг номига халқаро валюта тўлов пластик карточкаларини очишга эришган. Шундан сўнг, валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган расмий курсда сотиб олиб, чет эл давлатларида фаолият юритадиган савдо дўконларида нақдлаштириб, трансакция операциясини амалга оширган.

Янги жиноий режаларни амалга оширишда унга бир аёл яқиндан ёрдам берган. Шу тариқа, ҳуқуқбузар 10 нафар ёлланма фуқаронинг ҳар бирига 2000 АҚШ доллари сотиб олиши учун 4 миллион 400 минг сўмдан жами 44 миллион сўмдан зиёд нақд пул маблағларини бериб, фуқаролик паспортларидан фойдаланган ҳолда уларнинг номига Сергели туманида жойлашган банкларнинг бирида 10 та халқаро валюта карточкасини очган.

Ўтказилган тезкор тадбирда «устомон»ларнинг жами 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган расмий курсда сотиб олиб, чет элда нақдлаштириб, трансакция операциясини амалга оширгани аниқланди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru