Ўзбекистонлик тадқиқотчи И.Каримов ўлими санаси ҳақида ўзгача маълумотларни келтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик тадқиқотчи И.Каримов ўлими санаси ҳақида ўзгача маълумотларни келтирди

Ўзбекистонлик тадқиқотчи И.Каримов ўлими санаси ҳақида ўзгача маълумотларни келтирди

Қорақалпоғистонлик Атамбаев Қадамбой инсоннинг узоқ умр кўриши билан боғлиқ тадқиқотларини эълон қилди. У инсоннинг узоқ умр кўриш сирлари фарзандли бўлиш саналари ва уларнинг жинси билан боғлиқлиги борасида узоқ кузатув ва ҳисоб -китоблар олиб борган. Уларни бир қарашди қабул қилиш қийин. Бироқ, балки уларда ҳақиқат бордир. Ўқиб, хулоса чиқаришни ўзингизга ҳавола этамиз.

Мен Атабаев Қадамбой 1977 йил 14 майда туғилганман. Хозирда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Бўстон шаҳар Иқбол мавзесида истиқомат қиламан. Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман. Оилалиман, уч нафар фарзандим бор.
Давлатимизнинг биринчи президенти – Ислом Каримовнинг вафоти ҳар ватандошимиз сингари мени ҳам чуқур қайғуга солди.
Менинг ҳисоб-китобларим бўйича, Ислом отамиз:

А) камида 83;
Б) ўртача 85;
В) яхши тарбия билан 87 йил яшаши керак эди…

Улар 78 ёшда вафот этиши мумкин эмас эди; буни мен унинг аёли ва қизлари туғилган йиллар, ой ва кунларга қараб, бир неча йил олдин ҳисоблаб чиққанман!
Ҳайрон бўлманг: гап шундаки, айрим фарзандларнинг маълум йил, ой ва кунда туғилиши ота-онанинг неча йил яшашини белгилаб беришини мумкинлигини кузатдим.
Ота-она айрим йилларда фарзанд кўриш сабаб, 36 йил яшаши ёки 100 йилгача яшаши мумкин!
Мен бу гапим билан бир нарсани айтмоқчиман:
Маълум йилларда фарзанд кўриш сабабли одамзод генини яхши ёки ёмон томонга ўзгартириш мумкин!!!
Шундай йиллар бўладики, (мен бу йилларни “имконият йиллари” деб атадим) бундай йилларда қизи бўлган эркак камида 83, ўғли бўлса, юз йил яшаши ва умрининг охиригача соғлиқ йўлдоши бўлиши аниқ!

Мен деярли йигирма йил давомида (ўзлари билмаган холда) “имконият йиллари”да фарзанд кўриш сабабли (шундай) имкониятга эга бўлган бир неча ўнлаб ёши 80-90-100 дан ошган қарияларни кузатдим; уларнинг хеч бири то умрининг охиригача ўз жисмоний ва ақлий салоҳиятларини йўқотмаганлар ва меҳнат фаолиятини тўхтатмаганлар. Мисоллар билан айтсам:
Бизнинг туман ҳудудидаги Сарабий овулида яшаган Каримов Отаҳон (Пўлот) ота юз ёшигача мактабда ўқитувчилик қилган.
“Қумбосқон” овулида яшаган Сапура момо эса 113 ёшида ҳам мол-ҳолга қарар эканлар!
Мен кузатган 83-87 ёш яшаши керак бўлган қариялар ҳам то ўладиган кунигача ётиб қолмаганлар.
Албатта, истиснолар ҳам бўлиб туради: Тоза Амиробод овулида яшаган Мўмин (СМП) бобо менинг ҳисоб-китобимча юз йил яшаши керак эди, лекин 98 ёшида вафот этди, шундаям тик оёқда!
Момоси билан гаплашганимда, бу бевақт ўлимнинг сабаби маълум бўлди: ўз фарзандининг ўлими бобога қаттиқ таъсир қилибди…
Демак, юртбошимиз ҳам юрт дарди билан яшаб кўп заҳмат чеккан бўлишлари мумкин.
Имконият йилининг яна бир ўзига хос томони борки, у ҳам бўлса, бу йилда ўз жинсидаги фарзандли бўлган ота ёки она ўзидаги турли касалликлардан, ҳатто айрим наслдан наслга ўтувчи касалликлар хуружидан қутилганлар!

Мумкин, бу ота ёки она касалдан ташувчига айланишгадир, лекин бу йилларда туғилган фарзандлар мутлақо соғлом туғилганлар!
19 сентябр куни соат 16 – 16 : 30 чамаси “дунё бўйлаб” телеканалида кўп умр кўриш ҳақида бир кўрсатув бўлди.
Бу кўрсатувни аввал ҳам – Россия телеканалларида бир неча бор томоша қилган эдим.
Америкалик олимлар 90-100 йил умр кўрган одамларни кузатганларида, уларнинг кўпчилиги умри бўйи тамаки чекишгани, спиртли ичимлик ичгани, умуман жисмоний тарбия билан шуғулланмаганини аниқлашган.
Лекин уларнинг ҳаммаси бир хил дори билан эмлангандек эканлар, шунинг учун ҳам олимлар шундай хулосага келишибди: бу қарияларнинг организмида қариш жараёнини пасайтирадиган – хужайраларнинг парчаланишининг олдини оладиган генми ё бирор модда бор!
Ва бу олимлар бу жумбоқни илмий ўрганиш учун давлат дастурига киргазиш харакатида эканлар.
Биз шундай кескин экологик вазиятли ҳудудда яшаймизки, кўпчилик қарияларимиз пенсияга чиқиб 10-15 йил олишга улгурмай вафот этишади.
Лекин узоқ умр кўриш бўйича “Генниснинг рекордлар китоби”га талабгорлар ҳам бизда!
Мен кузатган 83-100 йил яшаган эркак қарияларнинг кўпчилиги шу ёшигача тамаки чекишган, ҳатто “қиттай-қиттай” уришган ҳам. Уларда бир ёш йигитнинг кучи ҳам борлигига не дейсиз?
Америкалик олимлар билан менинг мақсадим ягона экан: одамзод узоқ яшасин ҳамда соғлом бўлсин, тўшакка михланган холда юз йил яшаш кимга керак?
Фақат фарзанд кўриш сабаб, генни бошқариш мумкинлигини исботлашни хоҳлайман, энг олий мақсадим эса, менинг кўп йиллик изланишларим асосида алоҳида даволаш усули ишлаб чиқиш ва баъзи – бедаво ҳисобланмиш ирсий (генетик) касалликларни даво топишдир!
Дунёдаги бундай даво усулига мухтож беморларнинг сони бир неча юз миллион бўлса, ажабмас?

Қадамбой Атабаев

Манба: erkak.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru