Ўзбекистонда янги электр узатиш линияси қурилиши бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда янги электр узатиш линияси қурилиши бошланди

Ўзбекистонда янги электр узатиш линияси қурилиши бошланди

“Ўзбекэнерго” мамлакат шимоли-ғарбида янги, қиймати 225 млн доллар бўлган юқори вольтли электр узатиш тармоғи қуришга киришди, деб хабар қилмоқда Sof.uz.

“Бундан олдин технилогик ускуналарнинг биринчи партияси сотиб олиш учун тендер эълон қилинган эди. Ҳозир умумий қурилиш ишлари бошланди, Ускуналар еткизиб бериш келаси йилнинг апрель-май ойларидан бошланиши мумкин”, — деди компания вакили.

Лойиҳа узунлиги 364 км бўлган юқори вольтли электр узатиш таомоғи қурилишини назарда Тутган бўлиб, у Тахиаташ ИЭСини “Хоразм” ва “Элликқалъа” подстанциялари билан улайди. Ундан ташқари Қорақалпоғистон ва Хоразмда яна уч подстанция қуришни кўзда тутган.

Қурилаётган электр узатиш тармоқлари электр энергиясини Ўзбекистон шимоли-ғарбидан мамлкат жанубидаги Самарқанд, Бухоро ва Сирдарё вилоятларига узатишни назарда тутган. Лойиҳани амалга ошириш муддати тўрт йил.

Қурилиш ва асбоб ускуналар Осиё тараққиёт банки кредити (150 млн доллар) ва Ўзбекистон ҳукумати маблағи (105 млн доллар) эвазига амалга оширилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru