Бюджет маблағларини катта миқдорда талон-торож қилган бош ҳисобчи ва унинг шериги қонун олдида жавоб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бюджет маблағларини катта миқдорда талон-торож қилган бош ҳисобчи ва унинг шериги қонун олдида жавоб берди

Бюджет маблағларини катта миқдорда талон-торож қилган бош ҳисобчи ва унинг шериги қонун олдида жавоб берди

Боёвут тумани давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходими Отажон Масалиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 2013 йил январь-декабрь ойларида 23 млн, 654 минг сўм, 2014 йил январь-декабрь ойларида 34 млн, 60 минг сўм, 2015 йил январь-март ойларида 4 млн, 559 сўм жами 62 млн, 274 минг сўм пулларни марказнинг 7 нафар ходими пластик карточкаларига ортиқча ўтказиб, ушбу пулларни шхасий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Бу ҳақда “Kun” нашри ёзмоқда.

Натижада кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинади.

Бундан ташқари, О.Масалиев бош ҳисобчи А.Басимов билан жиноий тил бириктириб, марказ ишчи ходимларига жами 22 млн, 419 минг сўм моддий ёрдам ва рағбатлантириш учун ҳисобланган нақд пулларни тарқатмасдан, талон-торож қилишади.
Қонунбузарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru