16:17 / 12.11.2016
8 228

Тошкентда 13 ноябрь куни ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

Тошкентда 13 ноябрь куни ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда 13 ноябрь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 13 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 0…+5 даража, Тошкент шаҳрида +5…+7 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +3…+8 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +5…+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Якшанба куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10…+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +12…+17 даража, Фарғона водийси вилоятларида +13…+18 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида +14…+19 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +15…+20 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +18…+23 даражагача илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 13 ноябрь куни ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади