13:10 / 14.03.2015
7 506

Ўзбекистонда президентлик сайловларини 400дан ортиқ журналист ёритиб боради

Ўзбекистонда президентлик сайловларини 400дан ортиқ журналист ёритиб боради

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов қўмитаси ўзининг навбатдаги мажлисида президентлик сайловларини ёритишда иштирок этадиган яна 88 нафар журналистни аккредитациядан ўтказди. Аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар Озарбайжон, Бельгия, Туркия, Буюк Британия, Германия, БАА, Қувайт, Хитой, Эрон сингари давлатларнинг газета ва журналлари, радио ва телевидениеси ҳамда онлайн нашрлари ходимларидир.
Шу пайтгача 342 нафар ОАВ ходимлари рўйхатга олинган эди. Эндиликда сайлов жараёнларини ёритиб борадиган журналистлар сони 430 нафарга етди. 2014 йил декабрида бўлиб ўтган парламент сайловларини ёритишда 340 журналист иштирок этган эди.

манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда президентлик сайловларини 400дан ортиқ журналист ёритиб боради