Ўзбекистон парламентида Демократик блок ташкил этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон парламентида Демократик блок ташкил этилди

Ўзбекистон парламентида Демократик блок ташкил этилди

2015 йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда икки сиёсий партия фракциялари ўртасида “Демократик кучлар блоки” тузиш масаласи кўриб чиқилиб, бу борада битим имзоланиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, мазкур ташаббус ЎзЛиДеП партиясининг парламентдаги фракцияси томонидан илгари сурилган бўлиб, “Миллий тикланиш” партияси фракцияси депутатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Куни кеча икки сиёсий партия парламент фракциялари “Демократик кучлар блоки” тузиш масаласини ўзларининг алоҳида йиғилишларида муҳокама этган ва бугунги қўшма йиғилишда расман қарор қабул қилдилар.

Келгусида парламент қуйи палатасидаги Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиялари фракциялари ҳамкорлигида мухолифат фракцияси тузилиши кутилмоқда. Бу борадаги расмий хабарлар келгуси ҳафтада маълум қилинади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru